"Сиз боксчисиз, яна уринг".Ангренда ўқитувчи дарс пайти ўқувчини урди

Ангрен шаҳридаги 41-мактаб ўқувчиси ўқитувчи томонидан калтаклагани ҳолати юзасидан Ангрен шаҳар ХТБ муносабат  билдирди.

Маълумотларга кўра, 4 февраль куни мактабнинг биология фани ўқитувчиси З.Т. 9-«В» синфига дарс ўтаётганида, "ўқувчи А.Қ. дарсга дафтарсиз келиб, жараёнга халақит қиладиган қилиқлар қилган".

Ўқитувчи ўқувчига беш мартадан кўп огоҳлантириш берган.

З.Т. мавзуни тушунтираётганида яна "ноўрин қилиқ қилиб, уни масхара қилган" ўқувчининг устидан бир мушт туширган. А.Қ. ўқитувчисига «Сиз боксёрсиз яна мушт туширинг» дегани учун З.Т. жаҳл устида ўқувчига бир неча бор мушт туширган.

Ўқитувчи З.Т. қон босими кўтарилиб хонада икки соат ўтириб қолгани учун ҳолат бўйича раҳбариятга хабар бермаган. 

8 февраль куни ўқувчи А.Қ. узр сўраган ва ўқитувчи билан ўзаро келишиб олган. Ўқитувчи З.Т. ўқувчи ва унинг ота онасидан бўлиб ўтган ҳолат юзасидан кечирим сўради, дейилади хабарда.