Сиз кутган хизмат қайтди!

Сиз кутган хизмат қайтди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сон Фармони билан давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 2021 йилда янги тартибда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди. 

Шу муносабат билан эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” давлат хизмати қайта ёқилганлигини маълум қилади.