Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








SkyTaxi Ўзбекистонга ҳаво орқали юк ташишни бошлади
11.06.2022 18:05,  
65

Польшанинг SkyTaxi авиакомпанияси Ўзбекистонга юк ташишни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airports  матбуот хизмати.

11 июнь куни соат 14:50 да Тошкент халқаро аэропортига Польша авиаташувчисининг биринчи самолёти қўнди.

«Юк самолётлари Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва ортга учади. Тошкент аэропорти авиакомпания самолётининг техник қўниши, ёнилғи қуйиш ва экипажни ўзгартириш учун ўтказиш пунктига айланади», — дейилади хабарда.

Авиакомпания иккита Boeing 767-200 самолётларидан иборат ҳаво паркига эга ва Европа, Осиё ва Яқин Шарққа чартер ва режали юк рейсларини амалга оширади. Компания чартер асосида ҳафтасига олти марта парвозларни амалга оширади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан