Собиқ маданият вазири Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлигига раҳбар этиб тайинланди

Собиқ маданият вазири Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлигига раҳбар этиб тайинланди

Фото: 'Daryo.uz'

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Турсунали Қўзиев Каримжонович 5 ноябрдан Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимига киришади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар қилди.

У 1951 йил 18 ноябрда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган. 1976 йил Бенков номидаги билим юртини, 1982 йил Тошкент санъат институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Жарқўрғон шаҳар бош рассоми, вилоят маданият фонди раиси, Республика бадиий билим юрти директори лавозимларида ишлаган.

1995 йилдан кейин Президент девони консултанти, маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бадиий академияси раиси сифатида ишлаган.

2011—2013 йиллар мобайнида маданият ва спорт ишлари вазири сифатида фаолият юритган. 2013—2016 йилларда Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика кафедраси профессори бўлган.

Маданий мерос раҳбарлигига тайинланишдан олдин эса Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаган.