Собиқ маданият вазири янги лавозимга тайинланди

Собиқ маданият вазири янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар кадрларини лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ,

Баходир Маджитович Ахмедов — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятининг мудири этиб;

Камал Саидакбарович Ризаев — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудири этиб тайинланди.

Баҳодир Аҳмедов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Олмазор тумани маданият ва спорт ишлари бўлими мудири, Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари, Маданият ва спорт ишлари вазири, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда ишлаган.