Собиқ МХХ биноси сотувга қўйилди

Собиқ МХХ биноси сотувга қўйилди

Собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) бош қароргоҳи Тошкент марказидаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган. 

Сотиш икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда талабгорлар олдиндан сараланади. Иккинчи босқичда талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Бинони хусусий бизнесга сотиш президентнинг давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.