Собиқ Президентнинг тан соқчиси ишдан қувилди

Собиқ Президентнинг тан соқчиси ишдан қувилди

Собиқ Давлат раҳбари Aлмазбек Aтамбоевнинг тансоқчиси - Канат Сагимбаев Атамбоевнинг туғилган куни билан табриклагани учун Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан ҳайдалган. Бу ҳақда Aтамбоевнинг адвокати Замир Жоошев Facebook`даги саҳифасида хабар берган.

Маълум бўлишича, Канат Сагимбаев собиқ Президентни туғилган куни билан видео орқали табриклаган.

"Ушбу табрик видеоси август ойининг охирида собиқ Президентнинг ўғли Қодир Aтамбоев томонидан тайёрланган. Кейин Канат ва мен Қўй-Тошга воқеа жойини текшириш учун бордик, бизга Қодир собиқ Президентни табриклашни таклиф қилди", дейди Замир Жоошев.

"Президент, давлат хавфсизлик хизмати ходими нимага рози бўлди? Чунки 9-хизматнинг ички кўрсатмаларига биноан ходимларга жамоатчиликка видео хабарлар юбориш, журналистларга изоҳ бериш тақиқланади. Туғилган кунга видео табрик юбориш тақиқланмаган", деди Атамбоевнинг адвокати.

15409