Собиқ соғлиқни сақлаш вазирининг янги лавозими маълум бўлди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазирининг янги лавозими маълум бўлди

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилган Абдуҳаким Хожибоев бугун, 13 ноябрдан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Маълумот учун, аввалроқ, Абдуҳаким Хожибоев соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Беҳзод Анварович Мусаев тайинланганди.