Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Собиқ "Тошкент" меҳмонхонаси сотиляпти
17.07.2022 09:30,  
114

Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ 12 май куни «Lotte City Hotel Tashkent Palace» меҳмонхонасини  бошланганлигини эълон қилди.

Жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги ёки Сотувчи) “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасини (кейинги ўринларда – Меҳмонхона ёки Актив) рақобат тамойилларига асосланган сотув жараёни орқали хусусийлаштириш (кейинги ўринларда – Битим) бошланганлигини эълон қилган. Ушбу жараён доирасида Хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи “KPMG Valuation and Consulting” МЧЖ (кейинги ўринларда – KPMG) томонидан, активга дастлабки қизиқишни аниқлаш мақсадида потенциал инвесторлар билан алоқаларни ўрнатиш бўйича ишлар амалга оширилди (Market Sounding).

Мазкур эълон билан Давактив агентлиги барча потенциал иштирокчиларни (кейинги ўринларда – Талабгор) Битимда иштирок этиш учун қизиқиш билдириш бўйича ариза (Express of interest) топширишга таклиф қилади.

Томонлар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида (аризачининг иҳтиёрига кўра) тайёрланган хат шаклидаги, аризачининг ваколатли вакили томонидан имзоланган аризаларини (кейинги ўринларда – Ариза) қуйидаги электрон манзилга юборишлари лозим:

[email protected]

Аризалар жорий йил 8 август куни (Тошкент вақти билан) соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Ариза бериш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ. Ариза берувчиларнинг барчаси савдо жараёнининг потенциал иштирокчилари реестрига киритилади.

Сотувчи ва Маслаҳатчи Талабгордан тегишли маълумотлaрни, жумладан таъсис ҳужжатлари, тўловга қобилиятлилиги, шунингдек, Битимда иштирок этишига таъсир қилиши мумкин бўлган чекловлар йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни ўз ичига олиши мумкин бўлган маълумотларни сўраш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. 

Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши.

Сотиш жараёнининг талаблари ва кетма-кетлиги Талабгорларга қўшимча равишда хабар қилинади.

Кейинги босқичга ўтган потенциал инвесторлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланади ва Актив фаолияти тўғрисидаги умумий маълумотлар сақланадиган виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш таъминланади.

Қўшимча маълумотлар учун юқорида келтирилган алоқа каналига мурожаат қилинг.

Меҳмонхонани улуш (бизнес) сифатида баҳолаш ишларига “Катта тўртлик”ка (Big 4) кирувчи халқаро компаниялардан бири жалб қилиниб, уларнинг баҳолаш ҳисоботлари асосидаги Активнинг тавсиявий баҳолаш қиймати савдо жараёнларида мўлжал сифатида ҳисобга олинади.

Қўшимча шартлар:

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Меҳмонхона ва KPMGнинг Активни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва KPMG (Савдо доирасида Давактив агентлигининг эксклюзив молиявий маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи) ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(I) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(II) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Меҳмонхона ва KPMG томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(III) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(IV) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан