Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Содиқ Сафоев: Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан савдо айланмаси ишонч ҳисобига ортди
16.03.2019 19:05,  
10

Брюсселда Cercle Royal Gaulois саройида "Евроосиёни бирлаштириб - Атлантикадан Тинч океанигача" биринчи мулоқотининг экспертлар учрашувида ўнлаб амалдорлар, иқтисодчилар ва сиёсатчилар ЕОИИ ва Европа ҳамжамияти ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилдилар.

Улар орасида Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам бор эди. Айтиш жоизки, Сафоевнинг баёноти учрашув модератори ва иштирокчиларини ҳайратга солди. Евроосиё ҳамкорлиги мавзусига у янги йўналиш - Афғонистон йўналишини қўшди.

Анжуман ишчи тили жуда кўп бўлгани учун балки, тадбир модератори Сафоевнинг мавзуси - трансафғон транспорт коридори қурилишими, анини тўғри тушунганини билиш учун аниқлаштирувчи савол берди.

"Мени назаримда, у ҳақиқатдан Афғонистонни бу жараёнга қўшишга тайёр эмас эди. Лекин бошқа томондан, биз Евроосиё минтақаси ҳақида ягона минтақа сифатида гапирар эканмиз, бу ҳолда бугунги кунда Европада мавжуд кўплаб муаммолар манбадан айро эмас. Наркотрафикни олинг - Европадаги 90% наркотрафикнинг келиб чиқиши Афғонистондан. Бирорта давлат бу муаммони мустақил ҳал қила олмайди. Фақат бирлашиб, умумий стратегияга таянган ҳолда, буни амалга ошириш мумкин. Аммо афсуски умумий стратегия бизда ҳозирча йўқ. Лекин буни амалга ошириш мумкин. Ахир наркотиклар - терроризмни молиялаштириш, коррупция, ҳуқуқ-тартибот органларининг эрозияси манбаи. Шу боис, мен бугун келтирган Афғонистон мисоли, биз ҳаммамиз учун катта аҳамиятга эга", - дея тушунтирди Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан