Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Sof.uz нашри йилнинг энг яхши ОАВ сайтини аниқлади
11.11.2019 15:28,  
635

Sof.uz нашри интернет журналистикаси ва ижтимоий медиа соҳасида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун сўровнома ташкил этган эди. Сўровнома икки босқичда ўтказилди.

Sof.uz Телеграм ва Facebook каналида номинациялар учун номзодлар мухлислар ёзган изоҳлар асосида ҳамда сараланди. Изоҳларда энг кўп зикр этилган номзодлардан 10 та сайт аниқланиб, онлайн сўровнома ташкил этилди.

Сўровномада жами 3202 киши қатнашди. Натижа қуйидагича кўриниш олди:

1. Kun.uz (1355 та овоз, 42%)
2. Sof.uz (552 та овоз, 17%)
3. Azon.uz (442 та овоз, 14%)
4. Daryo.uz (279 та овоз, 9%)
5. Ozodlik.org (247 та овоз, 8%)
6. Togri.uz (93 та овоз, 3%)
7. BBCuzbek.com (88 та овоз, 2%)
8. Gazeta.uz (69 та овоз, 2%)
9. Spot.uz (46 та овоз, 1%)
10. Repost.uz (31 та овоз, 2%)

Sof.uz мухлисларининг қарийб ярим Kun.uz сайтига йилнинг энг яхши электрон оммавий ахборот воситаси сифатида овоз беришди. Дарҳақиқат, айнан Kun.uz нашрининг ташкил этилиши, миллий ахборот майдонида турли хабар сайтларининг юзага келишига илҳом берган. Сайтга бир кунда 400 000 фойдаланувчи ташриф буюради.

Sof.uz‘нинг сўровномада иккинчи ўринни эгаллагани тасодифий эмас. Чунки, сўровнома бизнинг каналда ўтказилди. Биз бу ўринда Daryo.uz’ни кўришни истагандик. Дарвоқе, сайтимизга кунига 35-40000 киши кирмоқда.

Маърифий мавзулар билан бир қаторда юртимиз ва дунё хабарларини ҳам ёритиб бораётган Azon.uz сайти учинчи ўринни эгаллади. Azon.uz 2017 йили ташкил этилган. Ҳозирда портал таркибида Azon-FM онлайн радиоси ва Azon-TV онлайн телеканали ҳам фаолият юритмоқда. Кунлик ташриф буюурувчилар сони — 9-10000 киши.

Daryo.uzwww.uz рейтингига кўра, мамлакатимиздаги энг оммабоп сайт (кунига 400 000 киши ташриф буюради). Профессионал интернет журналистларини йиғган ва эксклюзив мақолалари билан Ўзнетни титратаётган жамоа.

Кучли бешлигимизни Ўзбекистонда ҳамон очилмаётган Ozodlik.org сайти якунлаб берди. Сайтнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари жуда фаол.

Туғилибоқ, бироз яшаб, ўлиб қолган Togri.uz сайти ҳам мухлислар ёдида ҳамон сақланиб турибди.

BBCuzbek.com‘ни ўзбек тилидаги энг биринчи ахборот сайтлардан деб бемалол аташ мумкин.

Сифатли мақолалари билан Ўзнетда ўз ўрнига эга бўлган Gazeta.uz‘нинг ўзбекча саҳифаси ҳам русчаси каби фаол бўлишига тилакдошмиз.

Spot.uz — бизнес ва технология соҳасида 1-рақамли сайт.

Repost.uz нашри мухлислар юборган эксклюзив видеоматериаллар учун яхшигина гонорар тўлаши билан бошқалардан ажраб туради :)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан