Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Sof.uz қонунларни бузмаган. Шунинг учун "Anorbank"дан узр сўралмайди, материал ҳам ўчирилмайди
13.12.2022 16:30,  
2399

Фаолиятига оид танқидий интервью ортидан Sof.uz сайтидан 15 млрд сўм талаб қилаётган Anorbank медиация келишувига эришилмаганида таҳририятни айблабди.

Аммо баёнотда медиациянинг энг асосий ва таҳқирловчи нуқтаси ҳақида айтилмаган. Бундан хозирча жамоатчилик ҳам бехабар. Гап шундаки Савдо саноат палатасида бўлиб ўтган медиация жараёнида банк вакили сайт бош муҳарриридан:

— танқидий материални сайт саҳифаларидан ўчиришни;
— материал учун раддия беришни;
— сайт саҳифаларида банк маъмуриятидан видео шаклда узр сўрашни талаб қилган.

Бу шартларга кўниш мумкин эди, қачонки энг аввало банк сайтда эълон қилинган интервьюда айтилган гаплар асоссиз эканлигини исботлаб бера олганида!

Бир нарса аёнки, "Анорбанк" масъуллари Sof.uz сайтини нимада айблаётганларини хатто ўзлари ҳам билишмайди.

Sof.uz келгусида бўладиган суд жараёнларида ўзини ишончли ҳимоя қила олишга ҳар томонлама тайёр. Иш адолатли кўриб чиқилса банкнинг даъво талаблари тўлиқ рад этилиши муқаррар.

Шу боис бизни қўллаб - қувватлаб турган барча оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фаоллари ҳамда блогерларга ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, суд натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган чиқишларни тўхтатиб туришларини сўраймиз.  

Sof.uz таҳририяти

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан