«Сўғдиёна» — «Турон» учрашувидаги бош ҳакам футбол учрашувларни бошқаришдан вақтинча четлатилди

«Сўғдиёна» — «Турон» учрашувидаги бош ҳакам футбол учрашувларни бошқаришдан вақтинча четлатилди

15 март куни ЎФА Ҳакамлик қўмитаси томонидан «Сўғдиёна» — «Турон» учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилинди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Турон» учрашувида юзага келган ҳолатлар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди. «Турон» жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўйиндан кейин айнан ҳакамлик ҳамда футболдаги коррупция ҳақида гапириб, уларни ким назорат қилишини, қачон бундай ҳолатларга нуқта қўйилиши ҳақида сўраган эди.