Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари

Сўнгги соатларда Россия ва Украинага оид янгиликлар:

▪️Зеленский Россия билан музокараларда ҳозирча натижа йўқлигини айтди.

▪️Mastercard бир нечта молиявий институтларнинг тўлов тармоғига киришини блоклаб қўйди.

▪️Япония Россиянинг 49 та компания ва ташкилотига нисбатан экспорт санкцияларини жорий қилди.

▪️Сбербанк ипотека ставкаларини 18,6% гача оширади.

▪️Хитой Россия ва Украина ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни қўллаб-қувватлайди.

▪️Дисней Россияда ўз фильмлари намойишини тўхтатди.

▪️Мета Европа Иттифоқидаги РТ ва Спутник аккаунтларига киришни чеклади.

▪️Sony Россияда режалаштирилган премьераларни, жумладан, «Морбиус» фильмини ҳам бекор қилади.

▪️АҚШ БМТдаги 12 нафар россиялик дипломатга 7 мартгача мамлакатни тарк этишни буюрди.

▪️Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Украинадаги ҳарбий операция иштирокчиларига фахрий мақом беришни таклиф қилмоқда.

▪️Россия хоккейи санкциялар туфайли жаҳон чемпионатларисиз қолди.