Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
23.03.2022 20:16,  
831

✔️Мариуполдан шу кунгача 68 мингдан ортиқ одам, Украинанинг хавфли минтақаларидан бир суткада 19 мингдан зиёд одам эвакуация қилинган.
 
✔️Макрон Путин билан телефон орқали Украина атрофидаги вазият, жумладан, Россия ва Украина вакиллари ўртасидаги музокаралар жараёни ҳақида гаплашди.
 
✔️Польша президенти Анжей Дуда 1997 йилда Парижда тузилган муносабатлар, ҳамкорлик ва хавфсизлик бўйича Россия-НАТО фундаментал акти ўз фаолиятини тўхтатганини айтди.
 
✔️АҚШ президенти Жо Байден бугун Европага жўнаб кетади, у ерда НАТО ва G7 етакчилари саммитида иштирок этади. Сафардан асосий мақсад – Ғарбнинг Украинадаги вазиятга кейинги реакциясини келишиб олишдир. 
 
✔️Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокаралар ҳақида: “Музокаралар қийин, баъзида жанжалли кечмоқда, аммо қадамма-қадам олдинга силжиш бор ”.
 
✔️АҚШ сенаторларининг икки партиядан иборат гуруҳи Ғазначилик департаменти билан Украина атрофидаги вазият муносабати билан Россиянинг қарийб 132 миллиард долларлик олтин захираларини музлатиш устида ишламоқда, деб хабар бермоқда Axios ахборот портали.

✔️Украина атрофидаги вазият муносабати билан Қўшма Штатлар иттифоқчи ва ҳамкорлари билан Россияни G20 дан чиқариш масаласини ўрганмоқда, деди АҚШ президентининг маслаҳатчиси Жейк Салливан.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан