Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан (ПҚ-4849, 06.10.2020 й.) Баходир Кахраманович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиология хизмати аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига киради.