Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жиззахда коронавирус тарқалганини рад этди
27.01.2020 14:25,  
508

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалганлиги, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида бемор мазкур касалликдан вафот этганлиги ҳамда бир гуруҳ беморларнинг ушбу вирус аломатлари билан даволанаётганлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.

Хитойдаги вазиятни инобатга олган ҳолда жорий йил январь ойидан бошлаб, республика чегара божхоналаридан ўтган фуқаролар санитария назорат пунктлари орқали тиббий назорат кучайтирилган ҳолда ўтказилмоқда. Вилоят даволаш профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг коронавирус, грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича хушёрлиги оширилган. Грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморларнинг Хитой ҳудудида бўлганлиги тўғрисида суриштирувлар амалга оширилиб, уларда касалликлар аниқланганда тезкор равишда ётқизиш учун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида махсус ўринлар ташкил этилган. Айни пайтда ушбу касалликка гумон қилинган беморлар аниқланмаган.

Шунингдек, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан мавсум жараёнида шаҳар ва туман даволаш профилактика муассасаларига грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморлар тўғрисида маълумотлар олиниб, таҳлил этиб борилмоқда. Аҳоли ўртасида мавсумий юқумли касалликка чалинганларнинг барчаси назоратга олинган ва тегишли даво чоралари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда вилоят аҳолисининг хотиржамлигини таъминлаш учун тегишли санитария тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Айни пайтда Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлиб, аҳолининг хавотир олишига ҳеч қандай сабаб йўқ.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан