Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Сўм май ойида 1,8 фоизга қадрсизланди - Марказий банк
8.06.2022 22:50,  
31

Сўмнинг реал самарали алмашув курси 2022 йилнинг май ойида ҳам пасаювчи тенденция қайд этиб, ўтган ойга нисбатан қарийб 1,8 фоизга қадрсизланди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Унга кўра, май ойида реал самарали алмашув курсининг қадрсизланишига асосан савдо-ҳамкор давлатлардаги юқори инфляция даражаси ҳамда валюта курсларидаги турли йўналишдаги ўзгаришлар билан изоҳланди.

Май ойидаги реал самарали алмашув курси индекси динамикасида:

оширувчи омиллар: ички инфляция – 1 фоиз банд, сўм алмашув курси – 1,7 фоиз бандни;

пасайтирувчи омил: савдо-ҳамкор давлатлар инфляцияси – 1 фоиз бандни, савдо-ҳамкор давлатлар валюта курслари ўзгариши – 3,6 фоиз бандни ташкил этди.

Асосий савдо-ҳамкор давлатларнинг валюталари курси май ойи давомида АҚШ долларига нисбатан турлича динамикани намоён этди:

Россия рубли май ойида 19 фоизга мустаҳкамланди. 27 май куни Россия Марказий банки асосий фоиз ставкасини 14 фоиздан 11 фоизгача пасайтирди.

Қозоғистон тенгеси ҳам апрель ойида 5 фоизга мустаҳкамланди. Бу асосан хорижий валютага бўлган талабнинг стабиллашгани ҳамда Россия рублининг мустаҳкамланиши билан изоҳланади.

Турк лираси эса мазкур ой давомида 6 фоизга қадрсизланди. Инфляциянинг юқори даражада сақланиб қолаётганлиги ҳамда нефть маҳсулотларнинг қимматлашиши Туркия пул бирлигига салбий босим ўтказмоқда.

Май ойида Хитой юани 4 фоизга қадрсизланди. Мазкур ойда ҳам пандемия билан боғлиқ чекловларнинг сақланиб қолиши сабабли Хитойда иқтисодий фаоллик паст даражада сақланиб қолмоқда.

2022 йил май ойида асосий савдо-ҳамкор давлатларнинг деярли барчасида инфляция кўрсаткичи ўсишда давом этди:

Россияда ойлик инфляция ўтган ойига нисбатан секинлашиб, 0,17 фоиз (йиллик ҳисобда 17 фоиз) атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Мева ва сабзавотлар бозорида нархларнинг мавсумий пасайиши, шунингдек, қурилиш материаллари нархларига босимнинг сақланиб қолаётганлиги ойлик инфляция динамикасига асосий ҳисса қўшди.

Қозоғистонда ойлик инфляция 1,4 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 14 фоизга етди. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик ҳисобда 19 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 11,9 фоиз ҳамда хизматлар нархлари 9,1 фоизга ўсди.

Туркияда ойлик инфляция қарийб 3 фоизга юқорилаб, йиллик ҳисобда 73,5 фоизгача ўсди. Нархлар ўсишига, асосан, ёқилғи ҳамда импорт маҳсулотлари катта ҳисса қўшган. Шунингдек, мамлакатда ишлаб чиқарувчилар нархлари индекси ойлик ҳисобда 8,8 фоизга ўсиб, йиллик 132,2 фоизга етди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан