Сўнгги 3 йилда Ўзбекистонда қанча чақалоқ савдоси жинояти аниқлангани маълум

Сўнгги  3 йилда Ўзбекистонда қанча чақалоқ савдоси жинояти аниқлангани маълум

АОКА да “Чақалоқ савдосининг оғир оқибатлари, фарзандликка ҳамда васийлик ва ҳомийликка олиш тартиблари, соҳада муаммолар таҳлили” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. 
Унда иштирок этган Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти масъул ходими Наргиза Ҳожибоеванинг маълум қилишича, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2012-2020 йиллар давомида 6 баробарига камайган. Ушбу даврда чақалоқ ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар улуши сурункали равишда ортиб борган. 
2017-2020 йил давомида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида чақалоқ савдоси билан жами 185 та жиноятлар аниқланган.