Сўнгги 5 кун ичида қанча вакцина қўлланилгани очиқланди

Сўнгги 5 кун ичида қанча вакцина қўлланилгани очиқланди

Ўзбекистонда сўнгги кунларда вакцинация жараёнлари ҳар қачонгидан ҳам самарали давом этмоқда. Бу эса инсонларнинг  эмлаш борасидаги қарашлари ижобий томонга ўзгараётгани, ўзлари ва яқинларининг соғлигига жиддий қарашаётганини билдиради.

ССВ матбуот хизматига кўра, сўнгги 5 кунда эмлаш пунктларида 1 544 882 миллион доза вакцина қўлланилган.

Уларнинг 1 215 076 дозаси билан биринчи марта вакцина олган фуқаролар эмланган.

Жорий йилнинг 2-6 август кунларида қўлланган вакциналарнинг:

  •  8 886 дозаси "Sputnik V";
  •  804 029 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 731 967 дозаси Moderna вакцинасидир.  
     

Маълум бўлишича, шу кунлар оралиғида 87 149 нафар аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.