Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги беш йил давомида микрокредит ташкилотлари сони 44 тага, ломбардлар сони эса 31 тага ортган — Марказий банк
21.07.2022 21:21,  
34

Марказий банк томонидан "Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича шарҳ" тайёрланди.

Ушбу шарҳда 2022 йил 1 июль ҳолатига нобанк кредит ташкилотлари сони, уларнинг активлари, кредитлаш амалиёти, муаммоли кредитлари, мажбуриятлари ва капитали, даромадлилиги таҳлил этилган.

Бугунги кунда иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги каби молиявий хизматлар бозорида ҳам рақобат шароитларини яҳшилаш, молиявий хизматларни бозор тамойиллари асосида амалга оширишни кенгайтириш, молиявий хизматларнинг самарали инфратузилмасини яратиш ва фаолиятини автоматлаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Нобанк кредит ташкилотлари сони

Сўнгги беш йил давомида микрокредит ташкилотлари сони 44 тага, ломбардлар сони эса 31 тага ортиб, бугунги кунга келиб 74 та микрокредит ташкилотлари ва 77 та ломбардлар аҳоли ва тадбиркорларга микромолиявий хизматлар кўрсатиб келмоқда.
Ҳудудлар қирқимида нобанк кредит ташкилотлари Тошкент шаҳрида 2 баробарга (жами сони 66 та), Фарғона ва Бухоро вилоятларида 3 баробарга, (мос равишда 20 та ва 14 та) ҳамда Тошкент вилоятида 1,5 баробарга (сони 15 та) ўсган.

2021 йилнинг 1 июлидан буён нобанк кредит ташкилотлари бозорига янги иштирокчиларнинг – 8 та микрокредит ташкилотини ҳамда уларнинг 25 та филиал ва чакана хизматлар марказларини, 10 та ломбардни кириб келиши ҳисобига нобанк кредит ташкилотларининг умумий сони ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти билан бирга 152 тага етди.

Нобанк кредит ташкилотлари активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ортиб, 2022 йил 1 июль ҳолатига 3,5 трлн сўмни ташкил этган. Активларнинг ўсишида кредитлаш операцияларининг 2,1 баробарга ошиши асосий омил бўлган.

Хусусан, микрокредит ташкилотлари активлари 60 фоизга (605 млрд сўмга) ўсиб, 1 613 млрд сўмга ва ломбардлар активлари 32 фоизга ёки 58 млрд сўмга кўпайиб, 241 млрд сўмга етган. Активлар ҳажмининг ўсиши асосан, микрокредит ташкилотларида кредитларнинг 531 млрд сўмга ва ломбардларда 45 млрд сўмга ошиши ҳисобига юзага келган.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти жами активлари 3 баробарга (1 097 млрд сўмга) ўсган ҳолда 1 669 млрд сўмни ташкил этган (бунда кредитлаш сурьати 1 063 млрд сўмга ортган).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан