Сўнгги олти ойликда илк марта коронавирусдан зарарланиш кўрсаткичи 200 нафардан пасайди

Сўнгги олти ойликда илк марта коронавирусдан зарарланиш кўрсаткичи 200 нафардан пасайди

15 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони – 189 нафар; жами – 190 104 нафар.

Янги касалланиш ҳолатлари:  15 нафари – Андижон вилояти, 8 нафари – Бухоро вилояти, 6 нафари – Жиззах вилояти, 3 нафари – Навоий вилояти, 12 нафари – Наманган вилояти, 22 нафари – Самарқанд вилояти, 3 нафари – Сирдарё вилояти, 2 нафари – Сурхондарё вилояти, 26 нафари – Фарғона вилояти, 10 нафари Хоразм вилояти, 23 нафари Тошкент вилояти, 59 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Кеча кун давомида 203 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами  186 394  нафарга етди. 

Афсуски, кеча яна, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор ҳаётдан кўз юмди. Касалликнинг жами қурбонлари сони 1360 нафар.