Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
3.05.2022 08:16,  
356

✔️Украинада Киев яқинидаги Буча шаҳрида тинч аҳолини ўлдиришда гумон қилинган биринчи шахс аниқланди. Мамлакат бош прокурорининг сўзларига кўра, гап Россия гвардияси бўлинмаси қўмондони Сергей Колоцей ҳақида кетмоқда. “Мана шу ҳарбий хизматчи 18 март куни Буча шаҳрида тўрт нафар қуролсиз одамни ўлдирган. 29 март куни у яна бир фуқарони қийноққа солиб, уни Россия армиясига қарши қўпорувчилик фаолиятини тан олишга мажбур қилди”, — дейди бош прокурор;

✔️Одесса ҳукумати шаҳарга ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақида хабар берди. "Шаҳар инфратузилмаси объектлари" шикастланган, диний бинолардан бири ҳам шулар жумласидан. Аввалроқ Украинанинг Запорожье, Харков, Луганск ва Днепропетровск вилоятлари ҳам ўққа тутилгани маълум бўлган эди. Оқибатда Запорожье вилоятининг Орехов шаҳрида икки, Харковда уч нафар, Луганскда ҳам худди шунча одам, жумладан, кичкина бола ҳалок бўлди;

✔️Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "одатда, энг радикал антисемитлар яҳудийлар ичидан чиқади" деди. Вазир бу нуқтаи назарни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг раҳбари яҳудий бўлган мамлакатни “денацификация қилиш” ҳақида гапиришдан маъно йўқ деган сўзларига изоҳ бераётиб билдирди. Баёнотдан кўп ўтмай, Россия элчиси Исроил Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган;

✔️Россия ҳужуми бошидан буён мамлакатни тарк этган Украина аҳолиси сони 5,5 миллион кишидан ошди. БМТ маълумотларига кўра, 3 миллиондан ортиқ украиналиклар Польшага, 825 мингдан ортиқ киши Руминияга, деярли 700 минг киши эса Россияга кетган;

✔️Россиялик бизнесмен Олег Тиньков Кремл босими остида ўзи асос солган Тинкофф банкидаги улушини сотишга мажбур бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу Инстаграмда ўзининг урушга қарши позицияси билан пост эълон қилинган куннинг эртасига содир бўлган. Россия президенти маъмурияти тадбиркорни банк билан алоқани узмаса, уни миллийлаштириш билан таҳдид қилган;

✔️Россия терма жамоаси Миллатлар лигасининг 2022/23 йилги мавсумида, жумладан, ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда иштирок эта олмайди. Бундан ташқари, Россияга Аёллар ўртасидаги Евро-2022 мусобақасида иштирок этиш тақиқланган, Россиянинг 2028 ва 2032 йилларда Европа чемпионатларини ўтказиш бўйича таклифлари рад этилган;

✔️“Россия билан тинчлик шартномасини имзолаш ҳақидаги гапларга ўрин йўқ, биз фақатгина Россия Федерациясининг тўлақонли капитуляциясини қабул қилишимиз мумкин” — Алексей Данилов.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбарининг қўшимча қилишича, уруш тезда тугамайди ва унда бурилиш нуқтаси ҳали бошланмаган, аммо “Украинага кўрсатилаётган ёрдам миқдорини ҳисобга олсак, бу иш албатта амалга ошади”;

✔️Германиянинг ZDF нашри Австрия, Венгрия ва Словакия Россия нефтига қўйилган эмбаргога ветосини қайтариб олганини хабар қилди. Яъни Европа Иттифоқида эмбаргога қарши чиқувчи давлатлар қолмади. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан