Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари

Охирги соатлардан нималар бўлди?

  • Франция, Чехия ва Бельгия университетлари россиялик талабаларни ўқишдан четлаштира бошлади.
  • Япония банки Россиянинг захира активларини музлатиб қўйди. Украина Россияни Интерполдан чиқаришни талаб қилди. Британия ҳам буни қўллаб-қувватлайди.
  • Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Россия Федерациясини SWIFT тизимидан бутунлай узиш йўлида илк қадамлар қўйилганини маълум қилди.
  • Буюк Британия россиялик олигархларнинг кўчмас мулклари ва яхталарини мусодара қилади — Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс. 
  • АҚШ ўз фуқароларидан зудлик билан Россияни тарк этишини сўрамоқда.
  • Украина ЕИга ҳарбий техника, жумладан, ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимлари, шунингдек, қуроллар, миномётлар ва пулемётлар етказиб беришни сўраб мурожаат қилди — Bloomberg.
  • FIFA ва UEFA Россия терма жамоалари ва клубларини ҳар қандай мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди.
  •  Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш сўрови ҳақидаги аризани имзолади.