Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари

✔️Зеленский Украинада қонуний криптовалюта бозорини очиш ҳақида қонун имзолади;

✔️Зеленский АҚШ Конгрессидан Украинага учиш тақиқланган ҳудуд яратишга муқобил сифатида S-300 ва бошқа ҳаво мудофаа тизимларини тақдим этишни сўради.‌‌ Шунингдек, у АҚШ Конгрессини барча россиялик сиёсатчиларга қарши санкциялар қўллашга, барча Aмерика компанияларини Россия Федерациясини тарк этишга чақирди;

✔️Россия ва Украина музокаралар чоғида санкциялар мавзусига тўхталиб ўтмоқда — Песков.

"Музокараларда санкциялар ҳам ўрин эгаллайди, бироқ ҳозир ҳеч қандай тафсилотларни айтмоқчи эмасман", деди президент матбуот котиби. Мединскийнинг айтишича, "иқтисодий санкциялар билан боғлиқ бу аҳмоқона вазият" Россия ва Украинанинг ҳар бир музокара раундидаги асосий мавзулардан биридир;

✔️Роскомнадзор Bellingcat тергов лойиҳасининг веб-сайтини ҳам блоклади. Бундан ташқари, Исроилнинг тўққизинчи канали ва Эстониянинг Postimees газетасининг веб-сайтлари ҳам тақиқланган;

✔️Германиянинг энг йирик энергетика концерни E.ON Россия компанияларидан газ сотиб олишни тўхтатди;

✔️Россиянинг "АвтоВАЗ" компанияси таъминот инқирози сабабли ходимларни 20 кунлик режадан ташқари таътилга юборади;

✔️Россия билан урушдан кейин Украинани тиклаш учун 565 миллиард доллар керак бўлади — Бош вазир Денис Шмихал;

✔️Россияни қисман ёки тўлиқ тарк этган халқаро компаниялар мамлакатдаги 200 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминламоқда, деб хабар берди Forbes журнали;

✔️Fitch халқаро рейтинг қўмитаси Россиянинг 31 та банки, жумладан, Газпромбанк, Сбербанк, Тинкофф Банк, Альфа Банк‌‌ узоқ муддатли рейтингини "CC" — энг қуйи даражага туширди;

✔️100 000 дан ортиқ Британия ташкилотлари ва шахслари украиналик қочқинларга ёрдам бериш истагини билдирди;

✔️ Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Москвадан Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрига кўчирилди;

✔️НАТО бош котиби Россия Федерациясининг Украина ва алянс давлатларига қарши кимёвий қурол ишлаб чиқаришда айбловларини “мутлақо ёлғон” деб ҳисоблайди.