Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари

✔️Путин Шольц билан суҳбатда Россия Федерацияси Украина томони билан, шунингдек, Украинада тинчлик ўрнатилишини истаган барча билан мулоқотга очиқ эканини тасдиқлади, деб таъкидлади Кремл. Аммо Россиянинг барча талабларини бажариш шартлиги таъкидланди. Булар — Украинанинг нейтрал ва ядросиз мақоми, демилитаризация, денацификация, Россия Қримини тан олиш, ДХР ва ЛХР суверенитети;

✔️BBC Россиядаги фаолиятини вақтинча тўхтатганини ва эндиликда Россия Федерациясидан ташқарида фаолият юритишини маълум қилди;

✔️Европада газнинг биржа нархлари минг куб метр учун 2400 доллардан ошди. Бу шу куннинг ўзида қайд этилган иккинчи максимум рекорд ҳисобланади.;

✔️Британиянинг Rolls-Royce автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси Россиянинг Украинага бўлган тажовузи фонида Россияга автомобил етказиб беришни тўхтатишга қарор қилди, деб хабар қилди компания вакиллари Forbes журналига;

✔️Microsoft Россияда товар ва хизматларни сотишни тўхтатди.;

✔️EPAM Россия мижозларига хизмат кўрсатишни тўхтатди;

✔️Швейцария Европа Иттифоқидан кейин Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилмоқда;

✔️Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлади. Россия бокс федерацияси бу қарорни ноқонуний деб ҳисоблади;

✔️Facebook ва Twitter тармоқлари Россияда расман блокланди;

✔️Грузиядаги иккинчи йирик банк — TBC Bank Россия фуқаролари учун ҳисоб очишни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВ хабар бермоқда;

✔️Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россиянинг Украинага қилган тажовузини текшириш учун халқаро комиссия тузади. Бунга фақат Россия ва Эритрея қарши чиқди. Ушбу қарор БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан қабул қилинган;

✔️Россия ва Буларус Президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Путин, Лукашенко билан суҳбатда, Россиянинг Украинадаги операцияси вазифалари тўлиқ бажарилишини таъкидлади. Беларус президенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Путин ва Лукашенко Россия ва Украина ўртасида Беларусда ўтказилган музокараларнинг иккинчи раунди билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилди;

✔️Кремль Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги музокаралар ҳозирги вазиятда сукутда ўтиши ва ошкора бўлмаслиги керак, деб ҳисоблайди, дея маълум қилди Песков. Россия-Украина музокаралари якунлари бўйича ҳеч қандай ҳужжат имзолаш режалаштирирмаган, деди президент матбуот котиби. Делегациялар музокараларида Россия позициясининг элементлари Украина эътиборига ҳавола этилди. Песков, шунингдек, Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги музокараларда делегациялар ўз позицияларини бир-бирларига аниқ ва кераксиз воситачиларсиз етказиш имкониятига эга эканлигини айтди.