Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






BBC Travel: Тошкент метроси – советча ҳашаматнинг ер ости дунёси (фото)
31.10.2019 15:32,  
1163

Жаҳонга машҳур BBC Travel нашри таниқли фотожурналист Тейлор Вейдманнинг Тошкент метроси ҳақидаги фотомақоласини эълон қилди. Вейдман ўз мақоласида аксар маҳаллий муаллифлардан фарқли ўлароқ Тошкент метросининг ижобий ва салбий жиҳатларига очиқроқ назар ташлаган.

Ўтган йили ёзда Ўзбекистон биринчи марта “дунёда энг яхши безаклар ишлатилган” дея таъриф берилувчи жойлардан бири – ўзининг ҳашаматли метросида суратга олишга рухсат берди.

Ажойиб ҳашамат

Совет даврида агар муайян шаҳар аҳолиси бир миллион кишидан ортса, у ерда метро қуриш мумкин бўлган. Тузум мафкурачилари совет фуқаросининг ҳар кунлик ҳаёти ёрқин бўлишини истаган, метро эса кундалик ўн минглаб йўловчиси билан бу мақсадга эришишда ягона имконият саналган.

1977 йили Ўзбекистон пойтахти Тошкент метро қурилган еттинчи совет шаҳри бўлди. Ўзбекистон ва Совет Иттифоқи тарихини акслантирувчи йирик мавзулар уни безашда ишлатиладиган бўлди, дизайнерлар жалб этилди. Бекатлар турли хил мавзуларни намоён этди, баъзиларида Ўзбекистоннинг қадимий Ипак Йўли узра жойлашган масжидларини эслатувчи бўялган плиткалардан фойдаланилган бўлса, айримлари Европа рақс залларига монанд катта қандиллар билан безатилди. Натижада бу метро Lonely Planet саёҳат қўлланмалари нашриёти томонидан “дунёдаги энг чиройли совет метроларидан бири” деган эътирофга сазовор бўлди.

Ипак Йўли тарихи

Машҳур туркий шоир ва адиб Алишер Навоий номига қўйилган бекат Тошкент метросининг энг таниқли бекатларидан биридир. Ичида кўкиш чизиқлари бўлган думалоқ гумбазлар йўловчиларга Ўзбекистоннинг қадимий Ипак Йўли тарихини, бу йўл бўйидаги кўҳна масжидлар ва мадрасаларни ёдга солади. Ушбу бекат Тошкентдаги энг тиғиз жойлардан бири – бу ерни йўловчилардан ташқари сайёҳлар ва сурат олишга иштиёқмандлар ҳам тўлдирган. Зотан, сўнгги йилларгача метродас сурат олиш тақиқланган эди.

Пана жой

Тошкент метроси қурилган вақтда унинг ичида суратга олиш ман этилган. Чунки у ядро бомбаси тушган тақдирда бошпана вазифасини бажарадиган стратегик жой деб кўрилган. Совет давридаги жосуслардан қўрқиш ва ахборотларни қатъий назорат қилиш муҳитида суратга олиш, хусусан, ҳар нарсадан ҳадиксировчи ҳарбий инфратузилмалар, бомбапаноҳлар атрофида фотоаппарат ишлатиш ўта шубҳали иш деб қабул қилинган.

1991 йили Совет Иттифоқи қулагач, Ўзбекистоннинг собиқ совет партияси етакчиси Ислом Каримов қудратга эга чиқди ва шу пайтгача юриб келган сиёсатни давом эттирди. Каримовнинг издоши Шавкат Мирзиёев эса унга зид равишда мамлакат иқтисодини кўтариш учун сармоядорлар ва сайёҳларни жалб қилиш мақсадида қатор ислоҳотларга қўл урди. Метро сайёҳлар учун нақадар муҳим жой эканлигини англаган ҳукумат 2018 йил ўрталарида унинг ҳарбий хусусиятини бекор қилди ва суратга олишга қўйилган 41 йиллик тақиқ йўққа чиқди.

Мавзули бекатлар

Тошкент метросидаги бекатларнинг ҳар бири алоҳида, бетакрор кўринишга эга, мармар, гранит, шиша, керамика ва гипс билан безак берилган. Бекатларда чизилган тасвирлар кўпинча унинг номини ҳам ўзида акс эттиради. Масалан, Ўзбекистон йўлидаги Космонавтлар бекати совет фазогирлари ва Совет Фазо Дастурига бағишланган; Чилонзор йўлидаги Пушкин бекати эса машҳур рус адиби ва шоири шарафига шундай номланган.

Фазо пойгаси

Фазога чиққан илк инсон Юрий Гагариннинг йирик портрети Космонавтлар бекати деворидан жой олган. Гагарин ва бошқа дастлабки фазогирлар СССРнинг энг муҳим қаҳрамонлари саналган, ўтган аср 50-60-йилларидаги фазовий пойга даврида совет қудрати ва устунлигини намойиш қилган.

Пролетариат иқтидори

Совет анъаналарида пролетариат ҳам улуғланган. Пахтакор бекатида (пахтакор – “пахта терувчи” дегани) бутун метро деворлари бўйлаб пахтанинг бежирим шаклдаги суратлари ишланган. Советлар Ўзбекистонни пахта хомашёсига ихтисослашган ҳудуд деб кўришган, СССРнинг 70% пахтасини айни шу мамлакат берган. Аммо қишлоқ хўжалигини бу тарзда хато юритиш дунёда катталиги юзасидан тўртинчи ўринда турувчи чучук сувли кўл – Орол денгизининг қуришига, унда сузган балиқчилик кемаларининг қумликда ўтириб қолиши ва порт шаҳарларнинг саҳроларга айланишига олиб келди.

Совет поездлари

Шундай ажойиб ҳашамат остидаги метро совет даврининг энг гуллаган даврларини эсга солади: метрода ҳаракатланувчи поездларнинг аксарияти ҳозиргача 81-717/714 турига мансуб бўлиб, 1970 йиллар дизайнида тайёрланган ва кўплаб пост-совет давлатлардаги метроларда ҳалигача хизмат қилади. Ҳар бир поездда тўртта вагон бўлиб, бекатлардаги 100 метрли платформада бемалол жойлашади. 2013 йилдаги маълумотларга кўра кўк рангга бўялган 168 та вагондан иборат Совет поездларидан ҳали ҳам фойдаланилади, аммо секин-аста янги моделдаги поездларга алмаштириш бошланган.

Арзон ва оммабоп

Метрода бир марта юриш 1 200 ўзбек сўмига тушади, бу тахминан 0,10 £ дегани (мақола муаллифи эски нархни кўрсатган, 2019 йил 15 августдан бошлаб метрода юриш 1 400 сўм – Sof.Uz изоҳи). Бу нарх энг кам ойлик иш ҳақи 527 000 сўм (43,50 £) бўлган бир шароитда ҳар бир ўзбекистонлик шаҳар бўйлаб метрода қийналмай саёҳат қилишини кафолатлайди. Тошкент метроси ўсиб боряпти: ундаги иккинчи йўналиш 1984 йилда очилган бўлса, 2001 йили учинчи йўналиш ҳам очилди. Ҳозирда уни кенгайтириш давом этяпти, шимолий туманларни шаҳар аэропорти ва жануби билан боғлаш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан