Совуқ ҳаво мевали дарахтларга қанчалик зарар етказди?

Совуқ ҳаво мевали дарахтларга қанчалик зарар етказди?

Навоий вилоятида 24—27 февраль кунлари кузатилган аномал совуқ об-ҳаводан мевали дарахтлар, кузги буғдой ва беда ниҳоллари зарарланган дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Маълумотларга кўра, вилоятда Гидрометеорология бошқармасига қарашли метеостанция ва агрометеорологик пост кузатувлари ўтказилган.  

24—27 февраль кунлари кузатилган аномал совуқ об-ҳаводан мевали дарахтлар, кузги буғдой ва беда ниҳоллари қуйидагича зарарланган:

ўрик дарахти гуллари — 75-80  фоизгача;

олма дарахти куртаклари 50-60 фоизгача;

олхўри ва олча куртаклари 15 фоизгача;

тут дарахти куртаклари 20 фоизгача;

беда пояларида 30 фоизгача зарарланиш кузатилган.

Таъкидланишича, ток дарахтида зарарланиш кузатилмаган.