Сохта абитуриент қизлар қўлга олинди (видео)

Сохта абитуриент қизлар қўлга олинди (видео)

Ўзэкспомарказ кўргазмалар павилонида 5 та майдонда Тошкент давлат техника университети ҳамда Тошкент давлат Миллий университетининг айрим факультетларига ҳужжат топширган ёшлар тест синовларидан ўтишди.

Бу ерда бировнинг ўрнидан кирмоқчи бўлган ва тест қоидаларини бузган ўғил-қизлар аниқланиб, имтиҳонга киритилмади.

“Паспортда адашгансан, бу ўзинг эмассан деб қайтаряпти. Компьютерда ҳам бошқа қизнинг исми келиб чиқяпти,”, дейди абитуриент қизлардан бири.

Маълум бўлишича, абитуриент қизнинг ўрнига ёлланган қиз киришга уринган. Улар шу бинонинг ўзида ҳужжатларини алмаштириб олишган.

Назорат кучли йўлга қўйилганлиги бу ҳолатни тезда аниқлашга ёрдам берди.

5771