Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сохта “Карантин Соvid-19” рухсатномаси тайёрлаган шахсга жиноят иши очилди
6.04.2020 08:47,  
399

Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 16:40 ларда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Э.Юлдашев Андижон шаҳар, Машраб кўчаси, Лермонтов чорраҳасида  ҳайдовчи 1999 й.т. С.Д. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли 60 М 304 NA давлат рақам белгили транспорт воситасини тўхтатиб, автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларини сўраган вақтида ҳайдовчи С.Д. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан берилганлигини айтиб, “Карантин Соvid-19” ёзувли 01/0000916 рақамли махсус рухсатномани кўрсатган.

Суриштирув ишларига кўра, ушбу рухсатнома қалбакилаштирилиб тайёрланганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан фуқаро С.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан