Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Спарк"да "каскадёр"лик қилган йўловчи қиз қидирилмоқда. Ҳайдовчи эса жаримага тортилди
29.06.2021 21:59,  
328

Ижтимоий тармоқда «Каскадёр қизнинг романтик саёҳати — камерага тушиб қолибди-ку» сарлавҳаси остида тарқалган фотолавҳа юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

"Ҳолат, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва ушбу автоулов аниқланди.

Ушбу ҳодиса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 26 июнь куни содир этилган бўлиб, ҳайдовчи салонидаги йўловчини хавфсизлигини таъминламаганлиги ва йўл ҳаракати қоидаларининг 11-бандида (ҳаракатланишни бошлашдан олдин йўловчилар транспорт воситасида жойларини эгаллаганлигига ишонч ҳосил қилиши ва йўловчиларни ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланганлиги тўғрисида огоҳлантиришга мажбурлиги) кўрсатиб ўтилган талабларни бажармаганлиги учун ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128(5) моддасига асосан (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши) маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган суриштирувлар жараёнида ҳайдовчи транспорт воситасидан тана қисмини чиқариб олган фуқарони танимаслигини айтиб ўтган.

Ҳозирда ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарони аниқлаш ишлари олиб борилмоқда" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан