“Спутник V” вакцинаси СССР давридан буён энг йирик илмий ютуқ деб айтилди

“Спутник V” вакцинаси СССР давридан буён энг йирик илмий ютуқ деб айтилди

“Bloomberg” агентлиги “Спутник V” вакцинасини СССР давридан буён энг йирик илмий ютуқ деб эътироф этди.Россия дунёдаги коронавирусга қарши биринчи вакцинани тақдим этиб, эҳтимол, СССР давридан буён энг йирик илмий ютуққа эришди. “Bloomberg” агентлиги шундай фикрни билдирди.

Таъкидланишича, “The Lancet” журнали чоп қилган “Спутник V” вакцинасининг учинчи босқич клиник тадқиқотлари натижалари Россия вакцинаси Америка ва Европаникидан қолишмаслиги ва Хитой препаратига қарагандан анча самаралироқ эканини кўрсатган.

Агентликнинг ёзишича, мақола чоп қилингандан сўнг кўплаб мамлакатлар “Спутник V” вакцинасини харид истагида навбатга туришган. 19 тадан кам бўлмаган давлатлар вакцинани аллақачон маъқуллаган, жумлаган, Европа Иттифоқи аъзоси Венгрия. Бразилия ва Ҳиндистон эса уни маъқуллаш арафасида.

Мақола муаллифлари пандемия устидан ғалаба қозониш учун бошланган глобал жангда “вакциналар пойгаси” геосиёсий аҳамиятга эга бўлганини таъкидлашган.

Хабарда Россия препаратининг коронавирусга қарши курашдаги муваффақияти Москванинг, хусусан, Лотин Америкасида геосиёсий таъсирини кучайтириши мумкинлиги қайд этилган.

“Россия, эҳтимол, совет давридан буён ўзининг энг йирик илмий ютуғига эришди”,  - дея хулоса қилинган.

Гамалея номидаги марказ томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси кўмагида ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси коронавирусга қарши рўйхатга олинган биринчи вакцинадир: Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилнинг августида бу жараённи амалга оширган.

Обрўли тиббиёт журнал ҳисобланган “The Lancet” бир неча кун аввал "Спутник V" учинчи босқич тадқиқотлари натижаларини эълон қилди. Препарат юқори самарадорлик, иммуногенлик, хавфсизлик натижадорликни намойиш этди.

Бугунги кунда "Спутник V" вакцинаси 20 дан зиёд мамлакатда рўйхатдан ўтказилган: Беларусь, Венгрия, Аргентина, Венесуэла, Арманистон, Туркманистон, БАА, Эрон шулар жумласидан.

 

=