Расман! Сречко Катанец - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Расман! Сречко Катанец - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади. 

Катанец мураббийлик фаолиятида Македония, Бирлашган Араб Амирлиги, Словения ва Ироқ миллий терма жамоаларини бошқарган. Сречко Катанес тарихда биринчи бор Словения миллий терма жамоасини Жаҳон ва Европа чемпионатларига олиб чиққан мураббий ҳисобланади.