ССВ болалар орасида номаълум вирус тарқалаётганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди

ССВ болалар орасида номаълум вирус тарқалаётганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқлар орқали ўзини тиббиёт ходими деб таништирган шахснинг йўллаган мурожаати ва болалар ўртасида номаълум вирус тарқалаётганлиги тўғрисида кенг оммада хавотир ва саволлар кўпайганлиги юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

Таъкидланишича, ҳар йили куз ва қиш фасли грипп ҳамда ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари авж оладиган палла ҳисобланади. Шу боис, бу йил ҳам айни шу мавсумда юртимизда нафақат болалар, балки катталар  ўртасида ҳам  йилнинг бошқа даврларига нисбатан грипп ва ЎРВИ хасталиклари нисбатан кўпроқ кузатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йил сентябрь ойи бошидан буён юртимизда мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишини тўлиқ назоратга олган ва касаликка чалинган барча болалар тўлиқ шифокорлар назоратида.

 Шундай экан, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларини карантинга ёпишга ҳеч қандай асос йўқ. 

Қолаверса, юртдошларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли нотўғри  хабарларга ишонмаслик ҳамда ваҳимага тушмасликлари, агар фарзандингизда тана ҳарорати кўтарилиши, бурун оқиши, аксириш каби белгилар кузатилса, оилавий шифокорга мурожаат қилишлари сўралган.