ССВ: давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишни тезлаштириш бўйича вазифалар белгиланди

ССВ: давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишни тезлаштириш бўйича вазифалар белгиланди

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилишини тезлаштириш мақсадида 2021 йил 1 августдан бошлаб барча ҳудудларда босқичма-босқич қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширилади:

тиббий жиҳозлар, буюмлар, компьютер техникаси ва бошқа воситаларни хатловдан ўтказиш, шунингдек, тиббий ходимлар рўйхатини шакллантириш;

тиббиёт муассасаларини кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатиш учун зарур бўладиган тиббий техника билан жиҳозлаш;

оилавий шифокор йўлланмаси асосида кафолатланган пакетга киритилган бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этиш белгиланди.