Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ: Энди бирламчи тиббиёт муассасаларида14 турдаги тиббий ҳисоб журналлари юритилади
6.02.2022 15:12,  
70

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи асосида 1 февралдан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилгани, шундан ҳам 10 таси соддалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Эндиликда амалиётда қуйидаги тиббий ҳисоб журналлари юритилади:

Шифокорнинг кундалик қабул журнали;

Акушер-гинекологнинг кундалик қабул журнали;

Шифокорлик маслаҳат комиссияси хулосаларини қайд этиш журнали;

Меҳнатга лаёқатсизлик варағини қайд этиш журнали;

Муолажа хонасида қон намуналари олишни қайд этиш журнали;

Физиотерапия ҳамширасининг кундалик қабул журнали;

Асбоб-ускуналарни зарарсизлантиришга топшириш ва қабул қилиш журнали;

Оила ҳамширасининг кундалик фаолият журнали;

Дори воситалари, диагностикум, реактив ва тиббий буюмларни миқдорий ҳисобга олиш журнали; 

Муолажаларни қайд қилиш журнали;

Юқумли касалликларни қайд этиш журнали;

Эмлашни қайд этиш журнали;

Оила паспорти (028-ҳ/ш);

Лаборатор таҳлилларни қайд этиш журнали (034-ҳ/ш).

Эслатиб ўтамиз: бирламчи тиббиёт муассасаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан