ССВ: Ҳозиргина мамлакатимизга Moderna вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди

ССВ: Ҳозиргина мамлакатимизга Moderna вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди

Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 2 257 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 59 269 023 дозага етди.

Улардан: 

2 404 480 дозаси AstraZeneca;

41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 341 790 дозаси "Sputnik V"; 

8 580 460 дозаси Moderna;

2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac;

343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 46,5 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12 720 731 доза вакцина захираси мавжуд.