ССВ: Коронавирусга қарши вакцинанинг 2022 йилги илк ярим миллион дозалик партияси юртимизга олиб келинди

ССВ: Коронавирусга қарши вакцинанинг 2022 йилги илк ярим миллион дозалик партияси юртимизга олиб келинди

Бугун юртимизга 500 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 536 768 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

2 404 480 дозаси AstraZeneca;

37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 341 790 дозаси "Sputnik V"; 

3 500 460 дозаси Moderna;

2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac;

 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 40 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.