АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
— Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат бериладими? У қандай талабларга жавоб бериши керак?
— Мактаб ошхоналари фаолият юритишига ССВ томонидан рухсат берилгани йўқ.
Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат берилганда
- тана ҳароратини ўлчаниши;
- соғлом ва иссиқ овқатларни тайёрланиши;
- болалар овқатланиш учун ўтиришларида масофа 2 метрдан узоқроқ бўлишини таъминлаш;
- бир столда 4 дан ортиқ болалар ўтирмаслигини таъминлаш;
- қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш учун тўлиқ шароит бўлиши шарт (сув, совунлар, бир қоғоз салфеткалар ва ҳоказо).
Санитария ва эпидемиология хизмати томонидан доимий равишда мактаблар ошхонаси санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишлари ўрганилади ва назорат қилиб борилади.
Бугунги кунда бу меъёрлар талаб даражада сақланиши мактаб раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ота-оналар назоратида бўлиши керак.