Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ССВ: Наркология муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 32,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ажратилади
18.05.2022 13:46,  
25

“Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида психоактив моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш ва  барвақт аниқлашга қаратилган профилактика тизими ишлаб чиқилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

манфаатдор идоралар билан биргаликда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқиб, шифокор-нарколог лавозимларининг штат меъёрларини бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш; 

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили Наркология маркази ва унинг ҳудудий филиалларидан шаффоф танлов асосида танлаб олинган 10 нафаргача шифокор мутахассислар нуфузли хорижий наркология марказларида малака оширишга юбориш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, 2022–2023 йилларда наркология муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 32,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ажратиш белгиланди. 

Бунда, мазкур харажатлар 2022 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида, 2023 йилда эса Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига қўшимча маблағлар ажратиш орқали қопланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан