ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 11 минг 100 тадан ошди

ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 11 минг 100 тадан ошди

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига келиб тушган мурожаатлар сони 11 166 тага етди.

Уларнинг:

47 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,

24 фоизи — мурожаатлар,

29 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг: 

4 047 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,

642 таси ихтисослашган марказлар фаолияти, 

339 таси тез тиббий ёрдам хизматига дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳридан — 1 133 та, 

Наманган вилоятидан — 1 055 та,

Самарқанд вилоятидан — 576 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.