ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 47,4 миллион дозадан ошди

ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 47,4 миллион дозадан ошди

Юртимизда коронавируcга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 4 358 100 доза  ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси топширилди.

Шундай қилиб, мамлакатимизда эмлаш жараёнларида қўлланилаётган жами вакцина 47 465 578 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

2 254 480 дозаси AstraZeneca;

36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 128 500 дозаси "Sputnik V"; 

 3 000 060 дозаси Moderna;

2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 35 353 114 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.