ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 28 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 28 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

8 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 325 355 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 198 822 нафарни, 
2-босқич эмланганлар 74 366 нафарни,
3-босқич эмланганлар 52 167 нафарни ташкил қилди.


 
Айни кунгача мамлакатимизда жами 28 170 887 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 14 649 315 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 8 966 856 нафарни,
3-босқич эмланганлар 4 554 716 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (64 454 доза),
Тошкент шаҳри (43 121 доза), 
Фарғона вилояти (31 350  доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 68,3 фоизни ташкил қилмоқда.