Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Стадионлар ва парклар — коронавирус беморлари қаерда даволанмоқда (фото)
5.04.2020 19:35,  
1049

Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони доимий равишда кўпайиб бораётганлиги сабабли улар учун касалхоналарда ўринлар етмаяпти, шунинг учун кўплаб мамлакатларда ҳукумат дала касалхоналарини қуришни бошламоқда.

Масалан, улардан бири Нью-Йоркдаги Марказий Паркда очилди. ABC портали хабарига кўра, вақтинчалик касалхона 68 ўринга эга. Шу билан бирга, CNBC News хабарига кўра, Квинсда АҚШнинг Очиқ Гранд Слам турнирларидан бирини ўтказадиган теннис кортлари яқинда Covid-19 беморларини қабул қила бошлайди.

Бундан ташқари, Бразилияда спорт стадионларида дала касалхоналари қурилмоқда. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, апрел ойи ўрталарида пойтахтдаги Мане Гарринча стадиони коронавирус билан касалланган 200 нафар беморни қабул қила олади.

Қуйидаги фотогалерияда дунё мамлакатлари қандай кўчма касалхоналар барпо қилаётгани тасвирланган.

Белграддаги кўргазмалар марказидаги коронавирус беморлари учун тайёрланган дала шифохонаси, Сербия. Фото: Reuters  

 

Белграддаги кўргазмалар зали, Сербия. Фото: Reuters

 

 Нью-Йоркдаги Марказий боғ, АҚШ. Фото: Reuters  

 

Мюлзедаги кўчма шифохона, Франция. Фото: AP  

 

Сан-Пауло стадионидаги вақтинчалик касалхона, Бразилия. Фото: Reuters  

 

Кремонедаги дала шифохонасини дезинфекциялаш жараёни, Италия. Фото: AP  

 

Кремонедаги дала шифохонаси, Италия. Фото: AP  

 

Гётеборгдаги вақтинчалик шифохона, Швеция. Фото: Reuters
Гётеборгдаги вақтинчалик шифохона, Швеция. Фото: Reuters 

 

Гётеборгдаги шифохонанинг ички кўриниши, Швеция. Фото: Reuters  

 

Детройтдаги кўргазмалар мажмуаси дала шифохонасига айлантирилмоқда, АҚШ. Фото: Reuters  

 

Детройтдаги кўргазмалар мажмуаси дала шифохонасига айлантирилмоқда, АҚШ. Фото: Reuters 

 

Мадриддаги кўргазмалар зали, Испания. Фото: Reuters  

 

Новисад шаҳридаги дала шифохонаси, Сербия. Фото: Reuters 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан