Статқўм: хориждан гуруч импорти кескин оширилди

Статқўм: хориждан гуруч импорти кескин оширилди

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 7,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 28 минг тонна гуруч импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди. 

Гуруч импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17,7 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг ўтган 11 ойида Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар:

-  Қозоғистон – 27,5 минг тонна
- Покистон – 248,2 тонна
- Хитой – 60 тонна
- Россия – 18,2 тонна