Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суд бошқарувчиси Солиқ қўмитасининг жавобига нисбатан эътироз билдирмоқда
7.07.2022 21:08,  
122

Яқинда таҳририятимиз томонидан суд бошқарувчиси Т.Баянскаянинг банкротлик эълон қилинган “BF Textile produktion” MЧЖ хорижий корхонаси томонидан 45 миллиард сўмга яқин солиқ ва бошқа тўловларни тўламасдан келаётганлиги ва бунга давлат солиқ кўмитаси бефарқлиги бўйича қилган шикоятини ёритган эдик.

Давлат солиқ кўмитаси ушбу мақолага жавоб бериб, “BF Textile produktion” MЧЖнинг фаолияти бўйича 2018 йилда ўтказилган солиқ текшируви натижасида 5,5 млрд сўм миқдорида қўшимча солиқлар ҳисобланиб, унинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, жамиятнинг солиқ ва йиғимлардан ҳозирги кунда жами 31,2 млрд сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳамда уни мажбурий тартибда ундириш юзасидан солиқ органлари томонидан барча чоралар қўрилганлиги, бироқ Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 18 майдаги ҳал қилув қарорига асосан жамият банкрот деб топилиб, ҳозирда суд бошқарувчиси томонидан тугатиш ишлари олиб борилаётганлиги важ қилинган.

Аммо аслида ҳолат қандай?

Бизга маълум бўлишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2020 йил 13 январдаги ҳукми билан “BF Textile produktion” MЧЖнинг собиқ мансабдор шахслари Туркия Республикаси фуқаролари Н.Т ва Б.Ш. ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароралари М.Қ ва Ж.Ж.лар Жиноят қодексининг 184-моддаси 3-қисми ва бошқа моддалари билан айбдор деб топилиб озодликдан маҳрум этилган.

Бироқ, суд бошқарувчиси Т.Баянская ўтказилган аудиторлик текшируви хулосасига кўра, “BF Textile produktion” MЧЖ қасддан банкротликка олиб келингани, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтирилгани, бунинг оқибатида корхонага 16 млрд сўм зарар етказилганлиги, жиноят иши доирасида корхонанинг 2016-2017 йиллардаги фаолияти кўрилгани, суд бошқарувчиси томонидан солиқларни яшириш ва камайтириб кўрсатиш ҳолатларига аниқлик киритиш юзасидан Давлат солиқ инспекциясига корхонанинг 2018-2020 йиллардаги фаолиятини ўрганиш бўйича солиқ текширувини ўтказишни сўраб аризалар йўллангани, лекин Давлат солиқ инспекцияси мазкур мурожаатларга умуман эътибор қаратмаганлигини билдирди.

Ўз ўрнида саволлар тўғилади:

— бошқа кредиторнинг даъвосига асосан кўрилган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 18.05.2021 йилдаги қарорининг чиқарилишини кутмасдан, Давлат солиқ инспекцияси “BF Textile produktion” MЧЖ шақлидаги хорижий корхонани солиқдан бўлган қарзларини ундириш бўйича судга даъво киритмаганлигининг сабаби нимада?

— Давлат солиқ кўмитаси томонидан инкасса тўлов топшириқномалари киритилганидан сўнг, мазкур хорижий корхонанинг фаолият юритаётганлиги, бироқ ҳисоб рақамига пул маблағлари тушмагани ўрганилмаслигидан ким манфаатдор?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан