Сунъий йўлдош Мариупол шаҳрини урушдан олдин ва ҳозирги ҳолатини эълон қилди (Фото)

Сунъий йўлдош Мариупол шаҳрини урушдан олдин ва ҳозирги ҳолатини эълон қилди (Фото)

Сунъий йўлдош тасвирлари: Мариупол шаҳри урушдан олдин ва ҳозир. Бу ҳақда Sky news хабар тарқатди.

АҚШнинг Maxar Technologies космик технологиялар компанияси Украина Мариуполининг Россия босқинидан олдинги ва ҳозирги кўринишини таққослайдиган сунъий йўлдош фотосуратларини нашр этди.

Компаниянинг таъкидлашича, шаҳарнинг ғарбий қисмига, айниқса, қаттиқ зарба берилган. Ўнлаб кўп қаватли турар-жой бинолари вайрон бўлган. Шанба куни Россия Мудофаа вазирлиги Мариуполда оғир гуманитар вазият юзага келганини тан олди. Аммо бунинг учун жавобгарлик "Украина миллатчилари" зиммасига юкланган.

Икки фотосурат — Зелинский кўчаси, 2021 йил 21 июнь ва 2022 йил 12 март.‌‌