Суперкомпютер АПЛ чемпионини олдиндан аниқлаб берди

Суперкомпютер АПЛ чемпионини олдиндан аниқлаб берди

Суперкомпютер FiveThirtyEigh маълумотлари асосида Англия премер-лигасининг навбатдаги ғолиби қайси жамоа бўлишини аниқлаб берди.

Сунъий интеллект ҳисоб-китобларига қараганда, жорий мавсумда “Манчестер Сити” чемпионликни тантана қилиши керак. Гвардиола шогирдлари “Ливерпул”ни 12 очкога ортда қолдириши тахмин қилинмоқда. Амалдаги чемпиондан икки очко кам жамғариши керак бўлган “Манчестер Юнайтед” кучли учликни якунлаб беради.Компютер тахминига кўра, премер-лигани “Фулхем”, “Шеффилд Юнайтед” ва “Вест Бромвич” тарк этади.

Энди супермашинанинг башорати қанчалик тўғри чиқишини вақт кўрсатади.