Супермаркетга киришда бепул қўлқоп берилади

Супермаркетга киришда бепул қўлқоп берилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилмоқда, ушбу объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаблари белгиланмоқда.

Фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда уларни бепул қўлқоп билан таъминлаш назарда тутилмоқда.