«Суратлар куйлаганда...»

«Суратлар куйлаганда...»

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар орасида суратларни қўшиқ «куйлашга» мажбур этадиган Wombo мобил дастури машҳурликка эришмоқда. Бу ҳақида Glamour'га таяниб Daryo ёзмоқда.

Мобил дастур фақатгин Apple ва Android қурилмалари учун мўлжалланган. Ундан фойдаланиш жуда осон: портрет кўринишидаги керакли суратни юклаш ва қўшиқни танлаш кифоя — суратдаги одамнинг ўзи куйлашни бошлайди. Мобил дастур орқали What is Love, Never Gonna Give You Up, I Will Survive каби хит қўшиқларни танлаш мумкин.

Мазкур мобил дастур ижтимоий тармоқларда кўплаб мемларнинг тарқалишига олиб келди. «Эндиликда биз, Дональд Трамп, қиролича Елизавета ва Мона Лиза қандай куйлашини биламиз», — дейилади хабарда.